Discover millions of ebooks, audiobooks, and so much more with a free trial

Only $11.99/month after trial. Cancel anytime.

Раҳмат Пайғамбаридан Раҳмат Шабадалари
Раҳмат Пайғамбаридан Раҳмат Шабадалари
Раҳмат Пайғамбаридан Раҳмат Шабадалари
Ebook403 pages2 hours

Раҳмат Пайғамбаридан Раҳмат Шабадалари

Rating: 0 out of 5 stars

()

Read preview

About this ebook

Ушбу асарда оламларга раҳмат ўлароқ юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг ҳаётлари ва у зот (с.а.в) шахсиятларининг баъзи қирралари ёритилади.

LanguageEnglish
Release dateDec 14, 2010
ISBN9781452347882
Раҳмат Пайғамбаридан Раҳмат Шабадалари

Read more from Osman Nuri Topbas

Related to Раҳмат Пайғамбаридан Раҳмат Шабадалари

Related ebooks

Islam For You

View More

Related articles

Related categories

Reviews for Раҳмат Пайғамбаридан Раҳмат Шабадалари

Rating: 0 out of 5 stars
0 ratings

0 ratings0 reviews

What did you think?

Tap to rate

Review must be at least 10 words

    Book preview

    Раҳмат Пайғамбаридан Раҳмат Шабадалари - Osman Nuri Topbas

    РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИДАН

    РАҲМАТ ШАБАДАЛАРИ

    Усмон Нурий Тўпбош

    Published by Osman Nuri Topbas at Smashwords

    Copyright © 2010 by Osman Nuri Topbas

    Smashwords Edition, License Notes

    All rights reserved. No part of this publication may be reproduced, stored in a retrieval system, or transmitted in any form or by any means, electronic, mechanical, photocopying, recording or otherwise, without the prior permission of the copyright owner.

    Биринчи босма

    Москва - 2010

    Таржимон: Муҳаммад Қобил

    Асли тарчума нусхаси:

    Rahmet Peygamberinden Rahmet Esintileri

    Osman Nuri Topbaş - İstanbul – 2004

    («Самый любимый человек Мухаммад Мустафа» на узбекском языке). Перевод с турецкого.

    E-mail:english@islamicpublishing.net

    Web site: http://www.islamicpublishing.net

    МУНДАРИЖА

    ФАХРИ КОИНОТ –саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг –дунёга шараф келтиришлари

    ЎРНАК СИРАТЛАРИ ВА БОШҚА ПАЙҒАМБАРЛАР ОРАСИДАГИ ЎРИНЛАРИ

    Раҳмат пайғамбари сийратининг мушриклар тарафидан тасдиқланиши

    Раҳмат пайғамбарининг хусусиятларидан ўрнаклар

    Раҳмат пайғамбарида тақво ва нафс тозалиги

    Раҳмат пайғамбарининг ҳаётида назокат, шафқат ва ғамхўрлик

    Раҳмат пайғамбарининг фақирларга нисбатан назокати

    Раҳмат пайғамбарининг аёлларга муносабати

    Раҳмат пайғамбарининг ҳайвонларга муносабати

    Раҳмат пайғамбарининг етимларга муносабати

    Раҳмат пайғамбарининг қўшни ҳаққи ҳақидаги тавсиялари

    Раҳмат пайғамбарининг душман ва кофирларга қарши муносабати

    Раҳмат пайғамбарининг кечирувчанлиги

    Раҳмат пайғамбарининг жўмардлиги

    Раҳмат пайғамбарида самимият,тўғрилик ва дурустлик

    Раҳмат пайғамбарида ҳаё

    Раҳмат пайғамбарининг инсонларнинг яхшилиги йўлидаги ҳассосиятлари

    ҲУЛЯИ ШАРИФА

    Муборак Шамойили Шарифлари

    Олий Ахлоқ ва Муносабатларидан баъзилари

    Тенгсиз Жасорат ва Шижоатлари

    ДОСТОНИ МУҲАББАТИНИНГ НУРЛИ ТАРАННУМЛАРИ

    ХУЛОСА

    РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИНИНГ ҚУРЪОНИЙ МЎЪЖИЗАЛАРИ

    Балоғат ва Услуб

    Услуб Хусусиятлари

    Қуръони Каримнинг башарий аралашувлардан поклиги

    Ваҳийнинг Пайғамбар (с.а.в)ни огоҳлантириши

    Ваҳийнинг мужмал келиши

    Ғойибдан Хабарлар Бериши

    Илмий Кашфиётларни Хабар Бериши

    ФАХРИ КОИНОТ

    Саллаллоҳу Алайҳи Вассаламнинг

    ДУНЁГА ШАРАФ КЕЛТИРИШЛАРИ

    Ул Саййидул- кавнайн Муҳаммад Мустафога саловат!

    Ул Расулус сакалайн Муҳаммад Мустафога саловат!

    Ул Имомул Ҳарамайн Муҳаммад Мустафога саловат!

    Ул Жаддул Ҳасанайн Муҳаммад Мустафога саловат!

    Коинотни сўнгсиз илоҳий раҳмати билан қуршаб олган Аллоҳ Таоло бу раҳмат ва марҳаматининг энг мукаммал асари бўлган инсонни мавжудлик низомининг чўққисига юксалтган,уни бу мақомга лойиқ қиладиган бир неча хусуслар билан сифатлантиргандир.

    Бундай олий яратилиш ҳам инсониятнинг илоҳий ҳақиқатга етишиши учун оз кўрилганидан унга ақл, идрок ва эътиқод билан бирга инсонларга йўл кўрсатувчи пайғамбарлар ҳам юборилиб, бу орқали башариятга василаи илоллоҳ бўлиш йўлидаги ёрдамлар ҳам камолга эриштирилгандир. Бу комил ёрдамнинг чўққиси эса Аллоҳ Таоло томонидан энг аввал яратилган, башарият оламига эса сўнг пайғамбар ўлароқ юборилган Нури Муҳаммадий, яъни охирзамон пайғамбаридир.

    Мавжудотлар занжирининг сабаб ва чўққиси бўлган ҳазрати пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассалам милодий 571 йилнинг 20 апрел кунига тўғри келган Роббиулаввал ойининг 12 -сида душанба куни қуёш чиқишидан бироз олдин туғилдилар ва бу орқали дунёмизга сўнгсиз бир шараф келтирдилар.

    Шу нарса бир ҳақиқатки, илк яратилган нарса У зот (с.а.в)нинг нуридир. Бутун мавжудотлар шу нурнинг ҳурмати учун пайдо қилингандир. Шунинг учун ҳам унинг иловаси ҳисобланадилар.

    Унинг туғилиши билан Аллоҳнинг раҳмати бу оламда туғёнга келди. Тонг ва шомнинг ранги ўзгарди. Туйғулар жўшди. Сўзлар, суҳбатлар маъно касб эта бошлади. Ҳар бир нарса айри бир маъно, айри бир латофатга эга бўлди. Бутлар йиқилиб юзтубан бўлдилар. Кисралар ватани Мадян саройларида устунлар ва мақбаралар йиқилди. Сава кўли зулм ботқоқлиги ҳолида қуриб қолди.

    Кўнгиллар файз ва баракат билан тошди.

    Чунки жаҳондаги макон ва замонда амалга ошган бу туғилиш асл мавжудлик пайдо бўлишининг илк баракати эди.

    Отаси Шомга тижорат ишлари билан кетган ва бу қудсий туғилишдан икки ой олдин Мадинада хасталаниб, вафот қилганди.

    Унинг муборак фарзанди арабларнинг урф-одати ва иқлим сабаблари туфайли тўрт ёшигача эмизган онаси Ҳалима Хотиннинг уйида яшади.

    Олти ёшга кирганида онаси ҳазрати Омина отасининг чўриси Умму Айманни ёнига олиб Мавжудот Нурини отаси ҳазрати Абдуллоҳнинг қабрини зиёрат қилдириш учун Мадинага олиб борди. Бу зиёрат давомида ҳазрати Омина хасталанди ва Авбо номи берилган бир жойда вафот этди.

    Онаси у ерга дафн қилинди. Шоир бу ҳақда:

    "Эй Авбода ётган аёл,

    Боғингда очилди,

    Дунёнинг энг гўзал гули...", деган эди.

    Мавжудот Нури шу тарзда тамоман етим қолиб, Умму Айман билан Маккага қайтдилар.

    Саккиз ёшида экан бобоси Абдулмутталиб, кейинчалик эса у зот (с.а.в)ни фидокорона ҳимоя қилган амакиси Абу Толиб вафот этдилар. Шу тарзда унга фойдаси тегадиган бутун фоний ва зоҳирий ёрдамчилар тугади. Бундан кейин унинг эгаси, қўрувчиси ва тарбиячиси фақат ёлғиз Парвардигори эди.

    Айни пайтда ҳаётининг энг заиф даврида мавжуд бўлган бу фоний ва зоҳирий ёрдамчилар унинг инсониятга тақлид ва ўрнак бўлиши учун бир ҳикмат эди.

    Унинг етимлик ва кимсасиз болалиги ва ёшлиги энг порлоқ руҳий истиқболи учун бир остона эди, холос.

    * * *

    25 ёшга кирганда Қурайш қабиласининг кибор оиласидан бўлган ҳазрати Хадича розийаллоҳу анҳага уйландилар. Ҳазрати Хадича моли ва жони билан унга янги куч манбаи бўлди. Ҳазрати Хадича Мавжудот Нуридан ўн беш ёш катта, бола-чақали, бева аёл эди. Ҳазрати пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассалам бу аёл билан инсониятга намуна бўладиган тарзда умр кечирдилар. Ҳиро тоғидан шошганча қайтиб:

    - Эй Хадича, менга ким иймон келтиради?, деганларида бу муборак аёл Мавжудот Нурига:

    "Аллоҳга қасам ичаманки, Аллоҳ жалла жалолуҳу ҳеч бир вақт сизни уялтириб қўймайди. Чунки сиз қариндошларингизни ҳимоя қиласиз. Қийналиб қолган-ларга ёрдам берасиз. Фақирларга ёрдам бериб, ҳеч ким қилмаган ишни қиласиз. Меҳмонларга иззат-икром кўрсатасиз. Ҳақ йўлидаги ишларда халққа ёрдам берасиз...

    Эй Аллоҳнинг элчиси! Сизга мен иймон келтириб, тасдиқлайман. Аллоҳ йўлига энг аввал мени даъват қилинг", деди.

    Ҳазрати пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассалам бу аёлнинг руҳий нафислигини ҳеч қачон унитмади. Ҳазрати Хадича вафот қилгандан кейин ҳам қурбонлик қилган пайтлари доимо бир қисмини ҳазрати Хадичанинг қариндошларига юборар эдилар. Бу аёл Мавжудот Нури учун унитилмас бир хотирага айланганди.

    Ҳазрати пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассалам оилавий ҳаётининг ёшлик ва баркамол 24 йилини ҳазрати Хадича билан ўтгаздилар. Ундан кейин уйланишлари эса тамоман Исломий ва сиёсий ғоя йўлида эди. Бу аёлларнинг кўпчилиги ўзидан катта ёшда ва бева аёллар эди. Бу аёлларнинг ичидан бокира ва ёш ўлароқ уйланганлари фақат ҳазрати Ойиша розийаллоҳу анҳадир. Бунинг сабаби ҳам аёлларга оид бўлган фикҳий масалаларнинг собит ва зоҳир бўлишини таъминлаш учун эди. Ҳақиқатан ҳам ҳазрати Ойиша закоси ва фаросати ёрдамида аёлларга оид фикҳий масалаларни жуда яхши ўрганди ва пайғамбар (с.а.в)нинг вафотларидан кейин узун йиллар давомида муслима аёлларга устозлик қилиб, уларга динларини ўрганишда ёрдамчи бўлди. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам Динингизнинг ярмини Ойишадан ўрганинг, дея бунга ишорат қилган эдилар. Бу уйланишнинг иккинчи ҳикмати эса ҳазрати Абу Бакр розиййаллоҳу анҳнинг Савр ғорида Икковлоннинг иккинчиси бўлишидаги яқинликнинг мустаҳкамланишини орзу қилиши эди.

    Бу уйланишларнинг қандай руҳий ва инжа ҳикматлари борлигини фақат иймон мантиғига эга бўлган ирфон ва виждон аҳлларигина англай оладилар.

    Аҳли ғараз иддао қилгандек, бу уйланишларнинг сабаби фақат шаҳват бўлганда эди, бу муборак инсон умрининг энг кучга тўлган ва ёшлик пайтини ўзидан ўн беш ёш катта, бева ва бола-чақали аёл билан ўтказмаган бўлур эдилар.

    Уйланишни фақат шаҳват орзусини қондириш, деб биладиганлар бу ҳақиқатни англаб ета олмайдилар. Зеҳнлари ва қалбларини нафсоний тамойиллар тўлдирган ақлсизларнинг чиқарган ҳукмлари ўз қоронғулик дунёларининг бир аксидир, холос.

    * * *

    Оламларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлган бу муборак зот нафис бир ёшлик ва олий бир оилавий ҳаёт кечирганларидан кейин қирқ ёшларида пайғамбарлик мартабасига лойиқ кўрилдилар. Қирқ ёшга киришларига олти ой қолганда Маккадаги Ҳиро ғорида илоҳий қудрат унга ўзининг борлигини ошкора намоён қилди.

    Сизни яратган Роббингизнинг номи билан ў-қинг (Алақ сураси,1) илоҳий амри билан унга иршод салоҳияти ва пайғамбарлик гувоҳномаси берилди.

    Бу илоҳий неъматнинг илк олти ойи ақлимизга сиғиши мумкин бўлган руёи содиқалар (ишониш мумкин бўлган тушлар) тарзида амалга ошди. Ҳақиқатан ҳам Ҳиро тоғидаги воқеа уруғнинг тупроқ остидаги мажорасига ўхшаса ҳам инсониятни абадий машғул қиладиган бир воқеадир. У ерга пайғамбар (с.а.в)ни келтирган омиллар халқнинг зоҳирий ҳаёти ичидаги адашишдан унинг кўнглининг изтироб чекиши ва бутун оламга тушган марҳамат эди. Айни пайтда бу инсоният учун абадий машъала бўлган Қуръони Каримнинг назди илоҳийдан қалби пок Муҳаммад (с.а.в) воситасида башариятга туширилишининг бошланиши эди. Бу жараён юксак қувватли электр токининг вужудга тегиши каби ҳолат бўлиб, у Аллоҳ Таоло билан ҳабиби орасидаги сир эдики, шунинг учун ҳам кишиларнинг кўзидан узоқ бир ғорда амалга оша бошлади. Ваҳийни қабул қилиб олиш оддий бандалар кўтар олмайдиган юк бўлгани учун ҳам бу воқеа пайғамбар (с.а.в)да мавжуд бўлган фитрий истеъдоднинг зоҳир бўлиши ҳам эди.

    Бу сир оламига кўнгил деразасидан назар ташлашга муваффақ бўлмаганлар Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб каби бадбахтлардир.

    Расулуллоҳнинг ҳаётлари ул зотдан олдин ўтган пайғамбарларга ҳам насиб бўлмаган ва хаёлларга сиғмайдиган шон ва шарафга тўладир. Аллоҳ Таоло ҳабибим дея фақат у зотга хитоб қилгандир. Меърож воқеаси ҳам пайғамбарлар орасида фақат расулуллоҳга насиб бўлгандир.

    Бутун пайғамбарларнинг имомлиги билан раҳбарлиги Масжиди Ақсода собит бўлгандир. Мусо алайҳиссаломга берилган Лан тароний сириi расулуллоҳда Кааба кавсайни ав аднаii ўлароқ намоён бўлди. Аллоҳ Таолога қовушишнинг нуқтаси бўлган намоз ўқиш расулуллоҳнинг умматига кичик бир меърож ўлароқ икром қилинди.

    Маккада ўн уч йиллик иршод мужодаласидан кейин пайғамбар (с.а.в)га яна бир бор ғорга кириш амр қилинди. Бу ҳижрат йўлидаги Савр ғори эди. Бу ғор ўқимоқ учун эмас, илоҳий сирга ғарқ бўлиш ва қалбни тарбия қилиш дарсхонаси эди. Бу ердаги меҳмонлик уч кун уч кеча давом этди. Расулуллоҳ бу ерда ёлғиз эмас эдилар. Пайғамбардан кейин коинотнинг энг устун инсон бўлган ҳазрати Абу Бакр у зот билан бирга эди. Ҳазрати Абу Бакр расулуллоҳ билан ғорда уч кун бирга қолишнинг шараф, лаззат ва фазилатига эришганди. Икковлоннинг иккинчиси бўлганди.

    Мавжудлик Нури бу дўстига хитобан:

    Қайғурма, Аллоҳ биз билан (Тавба сураси, 40) дейиш орқали айни пайтда

    Аллоҳ билан бирга бўлишнинг кайфиятини изҳор қиларди. Бу воқеа сирли зикр таълимнинг ва кўнгилларнинг Аллоҳга очилиб, унга эътиқод қўйишнинг бошланиши эди.

    Ҳазрати пайғамбар (с.а.в)нинг нур манбаси бўлган қалб оламидаги сирларини умматига ошкор қилиши илк даъфа ҳазрати Абу Бакр розийаллоҳу анҳу ила бу ғорда бошланган ва бу орқали ҳазрати Абу Бакр охири қиёматга қадар етадиган Олтин Силсиланинг илк халқаси бўлган эди. Иймон кучини У зот (с.а.в)га муҳаббатдан олган эди. Бутун олий йўлчиликларнинг тамал тоши Унга бўлган муҳаббатдир ва Зоти улуҳиётига етишишнинг ягона йўли ҳам Унга муҳаббат орқали амалга ошади. Чунки муҳаббатнинг шарти ва ишқнинг қонуни севилган кишига нисбатан бўлган ишқ туфайли у севган нарсаларни ҳам севишдир. Бу илоҳий муҳаббатни хом идрокимиз билан илғаб олишимиз мумкин эмасдир. Қуйидаги ҳикоя ҳар кўнгилга ўз истеъдоди даражасида таъсир қилади, деб ўйлаймиз:

    Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ умр бўйи пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ҳар суҳбатида янги завқ олар, асрори нубувватнинг энг самимий маҳрами бўлгани учун у зотнинг ёнларида бўлса ҳам муҳаббатининг ҳасратида ёнар эдилар.

    Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз (с.а.в) :

    Абу Бакрнинг мол-мулкидан фойдаланганим каби кимсанинг мол-мулкидан фойдаланмадим, деганларида ҳазрати Абу Бакр кўз ёшларини тўкароқ:

    Мен ва мол-мулким фақат сиз учун мавжуд эмасми ё расулуллоҳ (Ибн Мажо: Фазоилу Асҳобин-Набий, 11) дея ўзини барча нарсалари билан бирга пайғамбар (с.а.в)га назр қилганини ва унда фоний бўлганлигини кўрсатган эди. (Бу ҳол тасаввуфда Фано фир-Расул мақоми деб аталади). У бутун сарватини Аллоҳ ва Унинг расули йўлида сарфлаган ва ҳатто пайғамбар (с.а.в) Қўшинга ёрдам беринг, деганида бойлигининг барчасини келтирган эди. Расулуллоҳнинг:

    Бола-чақангизга нима қолдирдингиз, эй Абу Бакр, деганларида буюк иймон билан: Аллоҳ ва Расулини, дея жавоб берганди. (Саррож, ал-Лума, 169 с.)

    Ҳазрати Муавия ибн Аби Суфён у ҳақда: Дунё Абу Бакрни истамади, у ҳам дунёни истамади, деган эди.

    Фақат шуни таъкидлаш лозимки, ҳазрати Абу Бакрнинг бутун мол-мулкини садақа ўлароқ бериши ва пайғамбар (с.а.в)нинг ҳам буни ман қилмаслиги истисно бир ҳолдир. Ёхуд ҳазрати Абу Бакр ва оиласининг сабри жамил ва кумли таваккулга эга эканлигининг ишоратидир.

    Бу икки азиз йўлчининг ёрдамчиси, таянчи ва сиғинидиган паноҳи фақат Аллоҳ Таолонинг Ўзи эди. Ғорнинг оғзига келган бадбахтлар ўргамчак тўридан бошқа нарса кўра олмадилар. Шоир айтгани каби:

    "Ўргамчак на ҳавода,

    на сувда, на ерда эди.

    Ҳақни кўра олмаган,

    Кўзларда эди".

    Бу икки азиз йўлчи Ҳақнинг ҳимоясида Мадина яқинидаги Кубо

    Enjoying the preview?
    Page 1 of 1